❓ Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади?
Фуқаролар қайси чет эл мамлакатида қандай бўш иш ўринлари борлиги ҳақидаги маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (+99871-202-33-55; info@migration.uz) шахсан мурожаат қилиш орқали, “1282” қисқа рақамли ишонч телефонлари орқали ҳамда
http://www.migration.uz/ сайтидан ёки
https://labormigration.uz/ платформасидан олишлари мумкин.
Ушбу платформалар орқали фуқаролар Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда бир қатор Европа давлатларидаги бўш иш ўринлари билан батафсил танишиб чиқиши ҳамда ўз хоҳиши ва малакасига мос ишни танлашлари мумкин.
Шунингдек, ушбу платформалар орқали хусусий бандлик агентликаридаги ваканциялар, меҳнат шартномаларини тузиш қоидалари ҳамда патентни расмийлаштириш талаблари билан боғлиқ ахборотлар билан ҳам танишиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, мазкур платформалар орқали фуқаролар чет элга ишлаш учун чиқишда ҳамда юқоридаги давлатларга кириш-чиқишда чекловлар бор-йўқлигини текшириб олиши мумкин.