❗️СУДГА ХУРМАТСИЗЛИК ҚИЛИШ
⚡️САВОЛ;
Суд жараёни пайтида тартибни бузган шахсларга қандай чора кўрилиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасида, гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.