❗️Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланган
Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2023 йил кунги 426-сон қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган
✅ Низомга кўра, манфаатдор шахс бу масалада Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки Давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.
✅ Қолаверса низомда юқоридаги комиссия томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби хамда норози тарафнинг апелляция бериш жараёнигача бўлган ҳолатлар белгиланган.
❗️Манфаатдор шахслар бу тартиб бўйича Комиссия ва Апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин.