114 ko'rilgan
❗️ЎЗИГА ЛАҚАБ ҚЎЙГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ ?

⚡️САВОЛ:

Ассалому алайкум, Мени саволим шундайки, бир шахс ўзига-ўзи лақаб қўйиб олса ёки бошқалар уни исмини қисқартириб ё бўлмаса қандайдир лақаб билан чақиришса, ўша лақаб қўйилган шахсга қонунчиликда жавобгарлик борми ? Масалан, мени кўпчилик Баха деб чақиришади. Мен бундай чақиришларига ўрганиб қолганман ва бунга қарши эмасман. Саволда шундай ҳолатни назарда тутяпман. Жавоб учун олдиндан рахмат.

⚡️ЖАВОБ:

Хурматли Баха! Сизни бошқалар Баха деб чақирганлиги учун қонунчиликда Сизга ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. Ҳеч бир ҳолатда исми ўзгартириб чақирилаётган шахсга жавобгарлик йўқ. Жавобгарлик бўлиши мумкин, исми ўзгартирилаётган одамга эмас, исмни ўзгартириб чақираётган одамга бўлиши мумкин. Масалан, атрофдагилар Сизни қаршилигингизга қарамасдан хамда Сизни ҳақорат қилиш мақсадида Баха деб чақиришса ва Сиз Сизни шундай чақирган шахсни устидан судга шикоят қилсангиз, ўша шахс ҳақорат қилганлик бўйича МЖтКнинг 41 ёки ЖКнинг 140 моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин, лекин Сизга қўйилган лақаб Сизга маъқул бўлса ва бунга эътирозингиз бўлмаса хаммаси жойида. Эътирозингиз йўқми, демак Сизни шундай чақираётган шахсларга хам жавобгарлик йўқ, улар билан хам хаммаси жойида.

✏️ Шунинг учун қўрқмай Баха бўлишда давом этаверинг! Бахаларга хам, Шахаларга хам, мистер Қахаларга хам жавобгарлик йўқ. Жавобгарлик ҳуқуқбузарларга бор.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Dek, 23 da maqola yozgan. | 114 ko'rilgan