❗️БОШҚА ДАВЛАТЛАРНИНГ ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАРИДА ҚАТНАШГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?
Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
➖Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✏️ Демак, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган шахс бошқа давлатларнинг ҳарбийлашган тизимига ҳоҳ доимий бўлиб ҳоҳ вақтинча (ёлланма) бўлиб кирган тақдирда хам юқорида кўрсатилган жавобгарликларга тортилади