123 ko'rilgan
❗️ҚИЗЛАРГА ГАП ОТГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ;

Қизларга гапирган йигитларга қонунда жавобгарлик белгиланганини эшитдим, шу тўғрими. Энди қиз бола билан умуман гаплашиш мумкин эмасми ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳавотирланиб ёзаётганингизга қараганда айни гаплашадиган ёшдаги йигитга ўхшайсиз. Ха майли, жавобни Сиз тушунадиган қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Қаранг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-прим 1-моддасига кўра, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай қилмишни содир қилган шахс 1 650 000 сўмгача жарима тўлаши ёки 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

✏️ Бу нима дегани? Масалан, Сиз билан бирга ўқийдиган қизлар билан ёки маҳаллангиздаги қизлар ё бўлмаса вазият тақазоси билан гаплашишингизга тўғри келиб қолган бегона қиз билан табиий жараёндаги одатий мавзуларда тўғри маънода гаплашадиган бўлсангиз, ундай ҳолат учун Сизга ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. Қўшнингиз Мастурага — ей Мастура, дадам дадангни чақиряпти десангиз ёки ўқишдаги курсдошингизга — ей Фотима, кеча мени дафтарим сенда кетиб қолибди деб айтсангиз ё бўлмаса, бегона бир қиздан Пушкин метрога қаердан боради деб сўрасангиз, хеч ким Сизни олиб бориб 15 суткага қамаб қўймайди.

✏️ Қачон қизларга гап отиш жавобгарлик келтириб чиқаради ? Агар, ўша курсдошингизга ёки халеги қўшнингиз Мастурага, уни ҳоҳиш истаги билан умуман қизиқмасдан туриб, шаҳвоний хусусиятга мос оҳангда — Мастурахооо.. дадангизни дадамни олдига киргизворингда ўзингиз "Срочно" чинорни тагига чиқинг гаплашамиз деб ё бўлмаса аааа чиқмедилааами? Майли, оқибат узилмасин, муносабатимиз бузилмасин, умрингиз узоқ, сигирингизни олдида бузоқ бўлсин деб уни шахсиятига тегадиган гаплар гапирсангиз шундай ҳолатда Сизга нисбатан юқоридаги жавобгарлик белгиланиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 123 ko'rilgan