❗️БИРОВНИНГ ПАСПОРТИДАН ҒАРАЗЛИ МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР
⚡️САВОЛ;
Мени паспортимдан бошқа бир шахс менга билдирмасдан ўзини ғаразли манфаати йўлида фойдаланса унга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223 прим 1-моддасига кўра, бошқа шахсларга тегишли бўлган паспортлардан ёки идентификацияловчи ID-карталардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 000 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✏️Ғаразли мақсад дегани нима бўлиши мумкин ? Ғазарли мақсад деганда мантиқан, бошқа шахс томонидан бировнинг паспортидан фойдаланиш ўша паспортнинг эгасига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни тушуниш мумкин