❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН ЧИҚАРИШ АСОСЛИ БЎЛИШИ КЕРАК!
 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:
 ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);
 тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
 ўз аризасига кўра;
 «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
 бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
 суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
 шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
❗️Юқоридаги асослар мавжуд бўлганида аёллар ушбу дафтардан чиқарилиши мумкин "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг масалалари тўлиқ ҳал этилмагунича улар ушбу дафтардан чиқарилишига йўл қўйилмайди.