❗️НИМА САБАБДАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИГА ҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Мен бир нафар фарзандимга алимент олар эдим. Турмуш ўртоғим 1 йилдан бери алиментни тўламаяпти. Ижрочини олдига борсам уни топиб бўлмаяпти, хеч қаерда йўқ дейди. Худди шундай 5 йил йўқ бўлиб юрса 5 йил алимент ололмайманми шунда. Унга қидирув хам эълон қилинмаган. Уни қандай топиш мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
"Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 42-моддасига асосан, алимент ундириш бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига кўра қарздорни қидириш тўғрисида қарор чиқаради.
➖ Қидирув ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида (турган жойида) ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида (турган жойида) эълон қилинади.
❗️Сизни ҳолатингизда МИБ ижрочиси юқоридаги асос кўра қарздорни қидириш бўйича қарор чиқариши керак. Агар ижрочи ўз ташаббуси билан қидириш тўғрисида қарор чиқармаётган бўлса Сиз унга ёзма ариза бериб, аризада алимент тўламаётган қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинишини талаб қилишингиз мумкин