ЭРИМНИНГ МАЪШУҚАСИ БИЛАН ЁЗИШМАСИНИ ТОПДИМ!
Ха, биламан.. қанчалик оғриқли, қанчалик қийин хозир сизга… Лекин.. Муаммони тан олмасдан, уни бартараф қилиб бўлмайди!
Кўрдингиз. Энди нима қиласиз?!
1. Аввал тинчланинг.
Ювиниб олинг, вақт ўтишини кутинг, бу вақт ичида бу хақида ўйламасликка харакат қилинг, чиройли гумонда бўла олсангиз, буни қилишга ҳаракат қилинг. Осон бўлмайди.
2. Вақт танланг. Бу вақтда турмуш ўртоғиз бу ёзишмаси хақида айтиб, тушунтириб беришинм сўранг. Истерикаларсиз.
3. Хиссиётларингиз, яъни унинг бу харакати сизни қандай яралагани хақида айтишингиз мумкин. Бақириб, жанжаллашмасликка харакат қилинг. Бақирганингизда эркагингиз хам химояланишни бошлаб, бу тавба қилиш, кечирим сўрашга эмас, тўполонга ва жавобан айбловларга айланиши мумкин.
4. Турмуш ўртоғиздан оилангизни кейинги хаётини қандай кўраётгани, нима қилмоқчи эканлигини сўранг ва билиб олинг.
5. Сизга ўйлашингиз учун вақт кераклигини айтишингиз мумкин ва бу қарорда энди қатъий бўлинг.
6. Бу вақтни ўзингиз, келажакка режаларингиз ва бу хиёнатни кечира оласизми ёки йўқ, муносабатларни давом эттира оласизми ёки йўқ..бу хақида ўйлаб, бир қарорга келиб олишга сарфланг!
7. Хотирангиз ўчиб қолишини кутманг.. бу билан яшашни ўрганишингиз керак. Турмуш ўртоғингиз биланми ёки йўқ – уни энди хал қилишингиз керак.