❓Боладаги камқонликни қандай аниқлаш мумкин?
Боладаги камқонлик белгилари қуйидагича намоён бўлади:
терининг қуруқлашиши
оғиз бурчагининг ва товоннинг ёрилиши
сочнинг тез синиши ва тўкилиши
тишларнинг мўрт бўлиб емирилиши
тирноқларнинг юпқалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши
ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадиган ҳид, шунингдек, керосин, бензин, тамаки, машина моторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш)
таъм билишда (кесак, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.