НЕГА МУТАХАССИСЛАР ҚАДОҚЛАНГАН СУВНИ ТАВСИЯ ЭТИШМАЙДИ?
«Пластик шишаларда қадоқланган сувдан кўра водопроводдаги сувни истеъмол қилган маъқул», дейди исроиллик мутахассислар. Наҳотки, баклажкадаги сув шунчалик зарарли бўлса?
Ҳақиқатдан ҳам қадоқланган сувнинг зарари амалий тажрибаларда кўп бора тасдиқланган. Гап баклажкадаги сувнинг ўзида эмас. Бу сувда рекламаларда айтиладигандек фойдали микроэлементлар бўлмаслиги мумкин, аммо зарари ҳам йўқ. Улар оддий ичимлик сувининг фильтрланган кўриниши бўлиб, истеъмолга мутлақо яроқли.
Ҳамма гап баклажка — пластик идишда. Бундай пластик қадоқ саломатлик учун зарарли бўлган моддалар, шунингдек, бисфенол-А сақлайди. Баклажка иссиқлик ва ёруғлик таъсирига тушгач, бу модда ажралиб чиқади, натижада сувни заҳарлайди. Меъёрий ҳароратда бундай жараён содир бўлмайди.
Аммо, минг афсуски, бизнинг дўконларда аксарият ҳолларда сувнинг сақланиш шароитига эътибор қаратилмайди, баклажкадаги сувлар соатлаб офтоб тиғида, жазирамада қолиб кетади.
Бундай сув истеъмоли эса гипертония, бепуштлик, диабет, қалқонсимон без хасталикларига олиб келади. Шунинг учун сувни харид қилишдан аввал унинг қандай шароитда сақланганини эринмай суриштиринг. Сувдан бўшаган идишни ҳам қайта ишлатмаган маъқул, чунки у бўшагач, ичига ҳаво кириб, микроблар учун қулай муҳит ҳосил бўлади
┄┅┅••═•⊰⊱•═••┅┅