❓Носнинг организмга таъсири қандай?
☢️ Носни тайёрлашда тамаки барги, ўсимлик ёғи, оҳак, кул, сув каби воситалар ишлатилади. Шунинг учун унинг таркибида никотин, маргимуш, поташ ва яна кўплаб заҳарли моддалар бўлади. Бу моддалар инсон саломатлиги учун жиддий хавф солади.
Улар юрак-қон томир, жигар, буйрак ва ўпка каби муҳим аъзолар фаолиятини бузади.
Нос таркибидаги маҳсулотлар тишларни емиради.
Оғиз, тил, қизилўнгач ва ошқозон раки нос чекувчиларда кўп ривожланади.
Нос чекувчиларда жинсий қувват пасайиши ва бепуштлик ривожланади.
Бош мия ва унинг қон-томирларига таъсир қилиб, бош мия атрофияси ва унинг оқибатида хотира пасайиши, диққатнинг камайиши, уйқунинг бузилиши, эринчоқлик, асабийлик кабиларни келтириб чиқаради.
❇️ Бундан ташқари носга руҳий ва жисмоний қарамлик сигарет маҳсулотларига нисбатан кўпроқ ривожланади.