94 ko'rilgan

Ҳиқичоқ вақтида болани эмизманг!

7⃣ “7 кунлик чақалоқ кўп кучаниб,  кўп ҳиқичоқ тортса бунга сабаб нима бўлади?”

❗️ Янги туғилган чақалоқда ҳиқичоқ тутиши аксарият ҳолатларда касаллик ҳисобланмайди. Негаки, ҳиқичоқ бу гў‌дакнинг ташки ва ички таъсирларга жавоб реакцияси бўлиб, бунда унинг қорин ва кў‌кракни ажратиб турувчи мушаклари янги ҳаётий шароитларга мослашаётган бўлади.

➡️ Янги туғилган чақалоқларда асаб тизими, ошқозон ичак фаолияти ҳали мукаммал ривожланмаганлиги сабабли улар тўлиқ мустақил ишлаб кетгунига қадар яьни чақалоқ 2-3ойлик бўлгунча гўдакларда сабабсиз  ҳиқичоқ тутиши, қорни дам бўлиши, ич кетиш ҳолатлари табиий ҳолат деб қаралади.  

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 94 ko'rilgan