Болани овқатни тугатиб қўйишга мажбурламаслик керак
✔️ Болаларни овқатни тугатишга мажбурлаш - овқатланиш жараёнининг бузилишига олиб келади.
✅ Агар одам тўқлик ҳисси бошланганидан кейин ҳам овқатланишни давом эттирса, бу очлик марказининг қайта фаоллашишига олиб келади ва бунинг оқибати ортиқча овқатланишга сабаб бўлади.
☑️ Ҳатто, катталар ҳам мажбуран овқатланмаслиги керак. Очлик туйғусига эътибор қаратинг: оч қолмагунингизча дастурхонга ўтирманг, косада овқат қолса ҳам, тўйишингиз биланоқ ўрнингиздан туришга одатланинг.