ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.
1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.
2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.
3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.
4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.
5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.
6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).
7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.
8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.
9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.
10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.
Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.
❗️Ҳикмат
Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•