❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРАЁТГАНЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ ПУЛЛИКМИ ?
⚡️САВОЛ;
Мен янги оила қуриш арафасидаман. Биламизки янги оила қураётган келин куёв тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади. Анашу тиббий кўрикдан ўтиш пулликми ёки бепул бўлиши керакми ?
⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 17-моддасида, никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар деб белгиланган. Яъни, никоҳланувчиларнинг никоҳ тузилишидан олдин амалга оширилиши керак бўлган тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида улардан пул ундирилмаслиги керак.