3-курс талаба максимал неча соатгача дарс олиши мумкин?
@Yurist_Xizmati 4261-савол:
Ассалому алейкум. Мен 3-боскич талабасиман кундузги таьлимда. Максимал неччи соат дарс олишим мумкин? Буни асословчи хужжат борми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
✅ Демак, педагогика йўналишида 3-курсда ўқиётган талабалар бемалол дарс бера олади. Лекин уларга ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади.
❌ Дарс тақсимотига келсак. 10 соатдан ортиқ дарс бериб бўлмайди деган гаплар мутлақо асоссиз.
Талабага дарс тақсимлаётганда у ўқиётган таълим шакли муҳим ўрин тутади. Агар талаба кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиётган бўлса, Меҳнат кодекси 184-моддасига асосан у бемалол тўлиқ ставкада (20 ёки 18 соат) дарс олиши мумкин.
⚠️ Бу талабаларга 1 ставка дарс бериш шарт дегани эмас. Тақсимотда 3271 рўйхат рақамли низомга асосан талаба ўзида мавжуд мезонлар асосида дарс олиши мумкин.
♂️ Бунда мактабдаги дарс соатлари миқдори, ўқитувчилар сони ва уларнинг натижаларига қараб дарс тақсимланганда, талабада юқори синфда 20 соат, бошланғич синфда 18 соат дарс олиш имконияти мавжуд.
Агар талаба кундузги таълим шаклида ўқиётган бўлса, унда у максимал 0.75 ставка (14 ёки 12 соат), ўртача олганда 0.5 ставка (10 ёки 9 соат) миқдорида ишлаши мумкин. Бунга унинг иш вақти талабанинг ўқиш вақтидан кейин бошланиши сабаб бўлади. Бунда ҳам МК 184-моддаси асос бўлади.