88 ko'rilgan
КРЕДИТНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

Бир уй олмокчи эдим лекин уйни 16 йиллик кредити бор экан шунга агар уйни олсам уйни Ҳам банк тўловларини ҳам уй эгаси номимга ўтказиб берадими?

     ✅ ЖАВОБ:Фуқаролик кодексининг 322-моддасига биноан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.

     Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.

     Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.

     Демак, банк рози бўлса юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 30 Noy, 23 da maqola yozgan. | 88 ko'rilgan