141 ko'rilgan
⚡️ДЕКРЕТ ПУЛИ 75 ФОИЗ ТЎЛАНАДИМИ ЁКИ 100 ФОИЗМИ

     Ўзбекистон Республикаси Презиндентининг ПҚ 2699-сонли қарорига 05.04.2018 йилда ПФ – 5398 сонли фармон асосида киритилган ўзгаришга кўра:

      аёл ходимнинг ишга қабул қилинган кунидан бошлаб 12 ойгача-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

       ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи.

     ☝️Эътибор берган бўлсангиз, “аёл ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача” жумласи қўлланилган. Мана шу жумла аёл ходимнинг умумий иш стажини эмас, аксинча ўша ташкилотга ишга кирган вақтидан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун иш стажи кетишини англатмоқда.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 141 ko'rilgan