62 ko'rilgan
“Аёлимни умуман ёқтирмасдим…



Ростини айтсам, мен уни умуман ёқтирмасдим, лекин уни хафа қилишни ҳам хоҳламасдим. Дастлабки кечаларнинг бирида унга “-Сен чарчагандирсан, ётиб дам ол…" дедим ва у бошқа хонага ўтиб ухлаб қолди.



(Шуни таъкидлаш керакки аёл солиҳа эди. Аёл солиҳалиги билан ажралиб турса, у донолиги ва ақл-идроки билан ҳам ажралиб туради. Шундай қилиб, у эрининг уни ёқтирмаслигини тушуниб етган эди.)



Ярим тунда кимдир оёғимни тортаётганини ҳис қилдим. Қарасам, бу ўз аёлим эди.



У шундай деди: “Мени ёқтирмаслигингизни англадим. Лекин турмуш қуришдан олдин бир ҳадисни ўқиб бир ният қилган эдим: (ҳадис мазмуни)

“Кечаси туриб, намоз ўқиб, хотинини намозга уйғотадиган,(аёли) ўрнидан турмаса, юзига сув сепадиган эркакни Аллоҳ раҳматига олсин! Кечаси туриб намоз ўқиб, эрини намозга уйғотадиган, (ери) ўрнидан турмаса, юзига сув сепадиган аёлни Аллоҳ раҳматига олсин!”

– Мен эса сизга айнан шу туфайли турмушга чиққанман. Шундай экан, келинг, намоз ўқиймиз”.



Мен шокда эдим. Кейин биз бирга таҳажжуд ўқидик.  Намоздан кейин хотинимнинг юзларига қарадим, Аллоҳга қасамки, мен шу пайтгача ундан гўзалроқ аёлни кўрмаганман.

 ┄┅┅••═•⊰⊱•═••┅┅┄
Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 62 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 14 Mart da maqola yozgan. | 122 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 25 Iyun da maqola yozgan. | 78 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 23 Iyun da maqola yozgan. | 71 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 23 Iyun da maqola yozgan. | 44 ko'rilgan