71 ko'rilgan
❗️ҲОДИМЛАРНИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА МАЖБУРЛАГАН МАНСАБДОРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

Ҳодимларни мажбурий меҳнатга мажбурлаган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (33 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Мажбурий меҳнат ташаббускори бўлган ўша мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан, у жиноий жавобгарликка тортилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 71 ko'rilgan