405 ko'rilgan
Уйга бостириб кирган шахсларга қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 4215-савол:

Менинг ҳозир яшаш турган уйимга кечаси соат 20 - 15ларда 3 та бола мошини билан бостириб кирди босим утказаман деб шу вақтда ӯзида акамга телефон қилдим. Акамлар 15 дақиқада етиб келди уша 3 болани ушладик маҳалламиздаги профилактика инсмекторига телефон қилдик инспнктор болаларни воқеа жойдан ушлаб узининг иш жойига борди улардан туштириш хатлар олинди орадан бир кун утди биз эштик бостириб кирган болалар иккитаси Россияга қочиб кетибди. Профилактика инспектори мурожат қилсак у айтияптики қулигдан ҳеч нарса келмаяпти деди. Уларнинг босиб кирганини биз ведиога олганмиз. Бунақа инсонларга қандай жазо бор?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 45-моддасига кўра турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энди қаранг! Жиноят кодекси 142-моддасига мувофиқ турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш:

—  уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар ўша шахслар уйингизга зўрлик ишлатиб, бостириб кирган бўлса, уларга жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади. Агар зўрлик ишлатиш ҳолати мавжуд бўлмаса, унда маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Бироқ бу ҳолатда участка профилактика инспекторининг ҳаракатлари ҳам қонунга мос келмайди. Чунки Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун 16-моддасига асосан ички ишлар органи:

 жиноятлар, бошқа ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни, шу жумладан электрон шаклдаги шундай аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилиши ҳамда рўйхатга олиши, мурожаат этувчига қонунчиликда белгиланган тартибда кейинчалик хабар берган ҳолда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриши;

 жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини, ҳодиса ҳолатларини ҳужжатлаштириши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши лозим.

❗️Сиздаги ҳолатда эса ИИБ ходми ўз лавозим мажбуриятларини бажармаган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 405 ko'rilgan