Бўлай десанг саломат
Парҳез қилмасдан тинмай,
Таомни есанг ёғлиқ,
Уколу дори билан,
Тузалармиди соғлиқ?!
Ўрик шифо юракка,
Билгин унинг меъёрин.
Ортиғи малҳам бўлмас,
Оғритар кўпи қорин.
Ҳар нарсанинг фойдаси,
Бордир ҳамда зарари.
Яхши ўқиб, ўргансанг,
Умрга фойда бари.
Итальянлар помидорни,
"Олтин олма" деб айтар.
Ҳар мевадан татиб кўр,
Кетган соғлиқни қайтар.
Керак доим ҳаракат,
Асабингни бузма ҳеч.
Соғлиқ кетса инсондан,
Тузатмоққа бўлар кеч.
Соғлом инсон ҳамиша,
Яшар шодон беғубор,
Бўлай десанг саломат,
Бер соғлиққа эътибор!