⚡️ВАСИЯТНОМА
Қонунчиликка кўра, васият қилувчи меросхўрлардан истаганини ҳеч қандай изоҳсиз меросдан маҳрум қилишга ҳақли.
✅ Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиши ва ўзгартириши мумкин.
Васиятнома ёзма шаклда жойи ва вақти кўрсатилиб тузилади.
❗️Васиятнома шахсан тузилади, уни вакил орқали тузиш мумкин эмас.
❗️Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим.