КЕЛИНЛАРГА МАСЛАҲАТ
"Эгасини сийласанг
Итига суяк ташла! "
Қайнонамнинг гаплари
Шеъримни шундан бошлай
Қайнона қайнотанинг
Хизматларни қилишга
Бизлар мажбур эмасмиз
Дейишни ўрганишган
Бу хозирги замонанинг
Билимдон келинлари
Улар ақлли, доно
Бийронгина тиллари
Келинларим! Қизларим!
Хусни ойдай юзларим
Зирак қилинг қулоққа
Ёзаётган сўзларим
Қалбингизга қулоқ солинг
Қалбимиз Аллохники
Тақлид қилманг бировга
Турмуш, ҳаёт сизники
Тафаккур қилиб кўринг
Эртанги кунингизни
Қайнонанинг ўрнига
Бир қўйинг ўзингизни
Яхши ёмон сўзлар бари
Чиқади битта тилдан
Сабр шукр дея яшанг
Қийиқ қидирмвнг қилдан
Қайнона Қайнота ҳам
Ота-онангизни ўзи
Фақатгина " Қайни"деган
Олдида бордир сўзи
Қайни-бўйнинг косови
Супургисиям туртади
Сабр қилган келинни
Мукофотлар кутади
Ўзингиздан хам аьло
Уйингизга келин кеб
Хизматингизда бўлар
"Лаббай Ойижоним" деб
Келинлардан айланай
Яхшиямки шулар бор
Яхши қиз етиб келгунча
Ахволингдан хабардор
Қайнонамнинг мақолини
Чиқариб хулосасин
Хурмат қилсин келинлар
Қайнона Қайнотасин