92 ko'rilgan
⁉️ Қанча миқдордаги товарни бож тўламасдан олиб ўтиш мумкин?

    Бунда товарларнинг қиймати фуқаронинг Ўзбекистонга кириш воситасига қараб фарқланади, масалан, аэропорт орқали ўтганда 2 000 АҚШ долларигача қийматдаги товар олиб ўтиш мумкин.

     Чегарадан поезд ва дарё орқали ўтганда эса ушбу қиймат 1 000 АҚШ долларидан, автойўл ёки пиёда чегарадан ўтилганда эса 300 (уч юз) АҚШ долларидан кўп бўлмаслиги керак.

     ⁉️ Олиб кириладиган товарлар миқдорига чекловлар қандай?

    Божхона тўловларини тўламасдан олиб кириладиган айрим товар турлари ҳам тасдиқланган, унга кўра:

     – алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво – 2 литр;

     – тамаки маҳсулотларининг барча турлари – 10 қути;

     – атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 та;

     – қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари – 65 грамм.

     Бундан ташқари, фуқаролар божхона тўловларини тўламасдан ҳар олти ойда 1 тадан маиший техника воситаларини (совутгич, кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси ва бошқалар) олиб кириши мумкин, ҳозирги кунда 1 та телефон олиб кириш мумкин. 2024 йил 28 январдан эса фуқаролар чегарадан ҳар ўтганида 2 тадан телефон олиб ўтиши мумкин бўлади.

     Бошқа товарлардан 2 кг дан, аммо умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаган ҳолда тўлов қилмасдан товарларни олиб кириш мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan