80 ko'rilgan
❗️БЕМОРГА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТМАГАН ШИФОКОРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР.

⚡️САВОЛ;

Тиббиёт муассасаларига шошилинч тарзда борган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни рад қилган шифокорга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 1-моддасига кўра, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan