КАСАЛЛИКНИ ЛАБЛАР «ФОШ» ЭТГАНДА...
Кўкимтир рангдаги лаблар – юрак фаолияти заифлигидан далолат беради.
Рангпар лаблар – ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яллиғланишига мойиллик ва қон-томир фаолияти сусайганини билдиради.
Ингичка, рангпар лаблар – аёлларда жинсий гормон – эстрогенлар етишмаётгани ва фарзанд кўриш функцияси бузилганлигини англатади.
Жуда қалин пастки лаблар – буйрак, сийдик халтаси ва сурункали колит хасталиклари нишонасидир.
Эркаклардаги қалин қизил лаблар – жинсий зафиликка мойилликдан далолатдир.
Аёлларнинг юқори лаблари устида мўй бўлса – жинсий безлар фаолияти бузилганлигини билдиради, ҳайз жараёни оғриқли кечади, аёллар жинсий безлари эркакларга хос жинсий гормонлар ишлаб чиқараётганидан дарак беради.
Аёлларнинг юқори лабида вертикал ажинлар бўлса – климакс жараёни кечаётган ва бола кўриш функцияси заифлашган бўлади.
Оғиз атрофи сарғиш рангда бўлса – ошқозон-ичак фаолияти бузилганлигини англатади.
Оғиз атрофи жигарранг тусга кирса – йўғон ичак касалланган бўлади.
Оғиз бурчаклари қатланиб, атрофида оғриқли ҳуснбузарлар пайдо бўлса – жигар, ўт пуфаги ва ўн икки бармоқли ичак касалланганидан далолатдир.
Оғиздан қимсиз ҳид келиши – милк, тиш касалликлари, ошқозон-ичак ва ўпка хасталиклари ва бурун безовта қилаётганини билдиради.