Телефон нури терининг қаришини тезлаштиради
Авон компанияси томонидан ғайриоддий тадқиқот ўтказилди. Маълум бўлишича, смартфон экранлари ёруғлиги терининг чуқур қатламларига кириб, ҳужайраларнинг эрта қаришига сабаб бўлади.
❓Сўров маълумотларига кўра, ёшларнинг 25 фоизи мобил қурилмадан кўпроқ фойдаланади ва кунига тахминан 7 соат экранга термилишади. Компаниянинг косметологлари ёруғлик таъсирида тери учун муҳим моддалар: гиалурон кислотаси ва коллаген синтези бузилади, бунинг натижасида тери ингичка бўлиб қолади.