180 ko'rilgan
​​​​​​⚡️ЎҚУВЧИЛАР МАКТАБГА ТЕЛЕФОН ОЛИБ БОРИШИ МУМКИНМИ?

❗️Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян ТАҚИҚЛАНАДИ:

❌ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

❌ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

Телефони ёрдамида:

❌ атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;

❌ таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

Ўқув машғулотлари вақтида:

❌ телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

❌ телефонни стол устига қўйиш;

❌ мусиқа тинглаш;

❌ сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

❌ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

❌ телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Таълим олувчиларга қуйидаги ҳолалатларда телефондан фойдаланишга РУХСАТ ЭТИЛАДИ:

✅ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Агарда юқоридаги ТАРТИБНИ БУЗСА:

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

❗️Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 180 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 261 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Ta'lim bo'limida 14 Dek, 23 da maqola yozgan. | 111 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Ta'lim bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 162 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Ta'lim bo'limida 21 May da maqola yozgan. | 206 ko'rilgan