#Биласизми
Йўл-патруль хизмати ходимларининг ишоралари (тўхтатиш, тартибга солиш ва бошқа) йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.
ЙПХ ходими транспортни тўхтатганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.
❗️ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.
Дислокациядан ташқарида тузилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.