91 ko'rilgan
⚡️⚡️ЖАРИМАНИ БИР ЙИЛ ИЧИДА КЕЛМАДИ. ТЎЛАМАСАМ БЎЛАДИМИ⚡️⚡️

      Ассалому Алейкум саволим шундан иборат Мани 2022.ийл 16 Февральда ЙХХБ инспектори тухтатиб килган коидабузарлигим учун Планшет оркали Протокол тузган бу протокол манга 2023 йил 09 Февраль куни ракамимга смс булиб келди 1 ийл деганда туламасликка хакким борми?

     ✅ ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 36-моддасига асосан маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

      Мазкур кодекснинг 271-моддаси 7 бандига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.

     Сизда маъмурий жазо ўша пайт қўлланган бўлса яъни ўша пайт жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса бунда уч ой ичида қарор келсагина тўлашингиз керак.

     "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги ЙЎРИҚНОМАнинг 69 бандига асосан агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

      Агар ўша пайт баённома тузиб орадан бир йил ўтиб қарор чиқарган бўлса жарима тўламайсиз.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 91 ko'rilgan