❗️Сотиб олган уйингизни 3 йил ичида кайта сотсангиз, солиқ тўлайсиз!
СКнинг 378-моддасида жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олган даромадлари солиққа тортилмайди дейилган. Бундан нотурар жойлар ва ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойлар мустасно. Солиқ солинадиган база сифатида мулкнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган сотиб олиш қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарк ҳисобга олинади.Сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, мулкнинг кадастр қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарк ҳисобга олинади. СК. 375-модда.
Масалан, 200 млн.га сотиб олинган квартира бир йил ўтиб 250 млн.га сотилса, солиқ солинадиган база 250 - 200 = 50 млн.сўм бўлади. Бундан 50 х 12% = 6 млн.сўм даромад солиғи тўланади. Агар квартира 36 ойдан кейин сотилса, ҳеч қандай солиқ тўланмайди.