141 ko'rilgan
#Aна_ҳолос

⚡️Навбат болалар ПУЛИГА

Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ҳукумат қарори билан шу йилнинг декабр ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади. Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, нафақа тўлови тўхтатилади.

Қарор билан ишлаб чиқарилган муддати 12 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси мавжуд оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш РАД ЭТИЛАДИ. Бунда, оилада I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошган оилага нафақа тайинлашни рад этмаслик тартиби сақлаб қолинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 17 Noy, 23 da maqola yozgan. | 141 ko'rilgan