❓Бола нега оғзини очиб ухлайди?
✍ Педиатр Муҳсина Умарова:
✔️ Бунинг асосий сабаби бола бурни билан тўлиқ нафас ололмайди ва оғиз орқали нафас олишга мажбур бўлади.
✅ Агар бола туғилганидан бошлаб худди юқоридагидек нафас олса, унда унинг юқори нафас йўлларида қандайдир туғма аномалия бор. Муаммони ЛОР врач аниқлайди ва бартараф этади.
⚡️ Агар бола соғ бўлса-ю, лекин тўсатдан уйқусида оғиз орқали нафас олишни одат қилса, демак боланинг бурни битиб қолган, бурун йўлларини тозалаш ва зарур бурун томчиларини томизиш мақсадга мувофиқ бўлади.