Ўқувчиларнинг "келди-кетди"си билан ким шуғулланади?
@Yurist_Xizmati 4241-савол:
Assalomu alaykum, maktab ish faoliyati bilan bogʻliq savolim bor edi.
Maktabga yangi kelgan oʻquvchilarni qabul qilish, maktab ERP bazasi, kundalik.com ga kiritilishi, ketgan oʻquvchilarni bazadan va kundalik.comdan oʻchirilishi bilan bogʻliq masalalar aslida kim tomonidan bajariladi? Bizni maktabda shu ishlar sinf rahbarlaridan talab qilinmoqda. Iltimos, batafsil javob bersangiz. Yaʼni oʻquvchilarning "keld-ketdi"si bilan kim shugʻullanishi kerak?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021-йил “6” сентабрдаги 284-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги Низом 8-бандига кўра тизим администратори яратилган дастурий-техник муҳитнинг тўғри ишлашини таъминлайди.
Мазкур низом 14-бандига кўра тизим администраторининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган. Сиз саволда айтган масалалар айнан тизим администраторининг мажбурияти сифатида белгиланган.
Лекин бирор ходимни тизим администратори лавозимига қўйиш учун директор алоҳида буйруқ чиқаради ва ходим зиммасига ушбу мажбуриятларни юклайди.
❌ Агар сизга ушбу мажбуриятлар директор буйруғи орқали юклатилмаган бўлса, унда сиздан бу ишларни бажаришни талаб қилиш мумкин эмас.
Чунки Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбуриятлар қайд этилмаган.
❗️Шунга кўра директор сиз айтган масалаларни ҳал қилиш учун бир шахсни масъул сифатида танлаши ва буйруқ билан расмийлаштириши лозим.
❌ Умуман олганда бу масалалар ўқитувчининг мажбурияти эмас.