89 ko'rilgan
РАҲБАР ҲАММА ХОДИМЛАРНИ "СЕН" ДЕБ, МЕНСИМАЙ МУОМАЛА ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 4227-савол:

Ассалому алайкум хурматли юрист хизмати ходимлари. Саволии куйидагича. Мактаб Укув ишлари буйича директор уринбосари узидан кичкина ходимларга сен деб, буйрук асосида купол муносабатда, менсимаслик охангида мурожаат килиши тугрими. Сиз деб муомала килса булмийдими? Илтимос анник жавоб бериб юборингизлар.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ёшидан ва мансабидан қатъий назар педагог ходимлар ўзаро суҳбатлашганда ёки расмий муносабатда бўлганда бир бирларига “Сиз” деб мурожаат қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 10-бандига кўра таълим-тарбия жараёни иштирокчилари таълим муассасасида қуйидагиларга амал қилишлари лозим:

 педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари;

 ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этишлари.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ўша раҳбар, ходимларга “Сиз” деб мурожаат қилиши ва юқоридаги талабларга риоя қилиши шарт.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Noy, 23 da maqola yozgan. | 89 ko'rilgan