Чақалоқни кўп ҳиқичоқ тутса хавотир олманг!!!
✅ Олимлар янги туғилган чақалоқларда ҳиқичоқ тутиши бош мия ривожланишининг асосий белгиси, деб ҳисоблашади. Ҳиқичоқ вақтида боланинг бош миясида нафас олиш жараёнини назорат қилувчи сигналлар пайдо бўлади.
✅ Ҳиқичоқ ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтасида пайдо бўлади ва туғилган вақтида ҳам давом этади.
❗️ Ой куни тўлиб туғилмаган чақалоқларда, айниқса, ҳиқичоқ кўп кузатилади.
✅ Тадқиқот: Лондон университети олимлари ҳиқичоқ вақтида қорин мушаклари (диафрагма) қисқариши бош мия асосида ижобий реакцияларни келтириб чиқаришининг гувоҳи бўлишди.
Катталарни ҳиқичоқ тутишини эса кўпчилик олимлар чақалоқлик давридан қолиб кетган қолдиқ рефлекс деб тахмин қилишган.