#Биласизми
❗️Ўқитувчига тухмат қилганлик учун жавобгарлик бор
@Yurist_Xizmati 4196-савол:
Ассалому алейкум хурматли юрист бир саволим ва мурожатим бор эди. Мен билан ишлайдиган уктувчида муоммоси бор эди. У мактабда 32 йилдан буён бошлангич синф уктувчиси булиб ишлаб келмокда.Бу йил 4 синф рахбари. Синфида бир укувчисининг онаси билан бувиси хар доим унга халакит беришади. Улар фарзандлари 1 синфлигидан буён тез тез хар хил бахоналар, ёлгон тухматлар билан мактаб директорига ёки туман маориф мудирига норозичилигини билдиради. 3 синф пайтида 24.12.2023 йилда янги йил байрам муносабати билан 100 минг сумнан пул укувчилардан йигди деб туман маорифига ёлгон тухматлар билан мурожат килди. Шунда хам у уктувчи борди маорифга лекин мурожат килган одам бормади телефонии хам кутармади. Бу хол яна такрорланди худди шу йили бувиси мактаб тугаш арафасида угли яхши укимаса хам бахосини кутариб беришни талаб килиб фахрий ёрлик бермадинг деб жанжал килди. Мана яна бу йил янги укув йили бошланган 3 кун утар утмас жанжал килиб бошлади. Синфдаки 33 та ота оналар рози факат у она норози. Бошка синфга олиб кетинг болангизни деса хам рози булмаяпти. Кеча шу даражага олиб келдики устозимиз ёмон булиб колди давления чикиб юрак хуружи булишига озгина колди. Боласи шу даражага етдики синфда узини худдики хужайин дек хис килиб юрибди. Саволим шундан иборат айтингчи шундай вазиятда биз уктувчилар кайси давлат ташкилотига мурожат килишимиз мумкин ва бу ота онага нисбатан кайси конун фармон оркали чора куриш мумкин.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган.
Аввало, шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.
♂ Шунинг учун ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш кабилар мумкин бўлмайди.
Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Бу вазиятда ўша ота-оналарнинг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.
❗️Ҳурматли фуқаро ўша ўқитувчи бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиши керак. Ўша ўқувчининг она ва бувисининг тухмат қилаётгани исботланса, уларга юқоридаги нормалар билан жавобгарлик чораси қўлланилади.