93 ko'rilgan
❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6.600.000 сўмдан 13.200.000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

▫️66 млн сўмгача миқдорда жарима;

▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

 Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача жарима;

▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

✅ Агарда ҳақорат қилиш:

➖жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

➖хавфли рецидивист томонидан;

➖туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▫️132 млн сўмдан 198 млн сўмгача миқдорда жарима;

▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 93 ko'rilgan