Тиқилиб қолганда орқага уриш нега хавфли?
Томоғига бирон нарса тиқилган одам тик турганда орқасига уриш мумкин эмас. Акс ҳолда, тиқилиб қолган ёт жисм ташқарига чиқмай, ичкарироққа силжиши мумкин.
Агар одам тиқилиб қолса, уни энгаштириб, икки курагининг ўртасига бир неча бор қаттиқроқ уриш лозим. Бу йўтал туришига сабаб бўлиб, ёт жисмни ташқарига итариб чиқаради.
Агар шунга қарамай, одам ранги кўкариб, нафас олишга қийналаётган бўлса, уни орқадан қучиб, бироз энгаштиринг ва бир қўлнинг муштуми жабрланувчининг эпигастрал, яъни тахминан тўш ости соҳасига, бошқа қўл кафти эса муштум устига қўйилади. Шу ҳолатда муштум 5 марта кескин ҳаракат билан ичкари ва юқорига итарилади.
Бу усул нафас йўлларида туриб қолган ёт жисм юқорига, ташқарига кўтарилишига ёрдам беради.