79 ko'rilgan
СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ СОТИБ ОЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

     ❇️ Савол: Мен онлине магазиндан телефон сотиб олгандим, кафолат муддати бир йил эди. Телефонни сотиб олганимга бир ой бўлмасдан қотиб ишламай қолди. Телефонни сотув офисига қайтардим. Сотув офиси менга ҳууди ўша маркадаги бошқа телефонни таклиф қилди, мен олишни рад этдим. Сотув офиси телефонни олишга мажбурсиз пуллариз қайтарилмайди деб айтмоқда, Айтингчи мен пулларимни қандай йўл билан қайтариб олсам бўлади?

     ✅ Жавоб: Сизда истеъмолчи сифатида қуйидаги ҳуқуқлар бор:

      Нуқсонсизига алмаштириб беришни талаб қилиш – Агар нуқсонли товар берилса, уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) нуқсонсиз товарга 7 кунлик муддатда алмаштириб беришга (қўшимча текширишга қараб 20 кунгача) ёки бундай товар бўлмаса 1 ойгача муддатда алмаштириб бериш,

      Ана шу муддатларда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 1 фоиз миқдорида сотувчи пеня талаб қилиш (бу отни калласидек пеня бўлиб кетади),

      Нуқсонни бепул бартараф этишни сўраш,

      Товар баҳосини нуқсонга мутаносиб нархда камайтириш (масалан 20 минг долларлик маҳсулотни 18 минггами, нуқсонга қарабда),

      Нуқсонли товарни олмаслик ва Шартномани бекор қилиб, пулни қайтаришни сўраш,

      Кредитга олинган бўлса, пулни ҳам кредит бадалларини ҳам қайтаришни талаб қилиш,

      Мақбул сифатдаги товарга алмаштириш,

      Вақтида маҳсулот берилмагани сабабли зарар кўрган бўлса, уни қоплашни талаб қилиш.

     Тавсиялар "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун асосида ёзилди.

     Агар Сизга сотув офиси пулларизни қайтармаса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ёки судга мурожаат қилишиз керак.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 79 ko'rilgan