ТИРНОҚ НЕГА ИЧГА ҚАРАБ ЎСАДИ?
✅ Тирноқнинг ичга ўсиши - тирноқ пластинкаси атрофидаги юмшоқ тўқималарга ўсиб киришидир.
Бунга пойабзал тор бўлиб, оёқ бармоқларини қисиши, тирноқларнинг зарбдан шикастланиши ва бошқалар сабаб бўлади.
✅ Тирноқнинг ичига ўсиши кўпинча оёқнинг бош бармоқларида кузатилади. Бунда тирноқ кўтариб қўйилмаса, оғриб, яллиғланади, баъзан яра бўлиб, йиринглайди.
✅ Халқона тавсия
Тирноқ ичига ўсганида оёқни калий перманганат (марганцовка)нинг ним пушти эритмаси ёки сода қўшилган (1 стакан сувга 1 чой-қошиқ) иссиқ сувга солиш керак. 10 дақиқа ванна қилгач, тирноқнинг ичга қараб ўсган четини кесиб ташлаш зарур.
Йиринглаш аломатлари кузатилиб, атрофида шиш ҳосил бўлган ҳолларда жарроҳлик йўли билан даволанади