264 ko'rilgan
❗️ХОТИНИМ МЕНГА ФАРЗАНДИМНИ КЎРСАТМАЯПТИ..

⚡️САВОЛ;

Турмуш ўртоғим билан қонуний ажралишмаган бўлсакда бир йилдан бери бирга яшамаймиз. У менга ўтган 1 йил давомида фарзандимни кўрсатмай келганлиги сабабли мен уни судга бердим ва суд томонидан фарзандимни вақти-вақти билан кўриб туришим учун мени фойдамга қарор чиқарилди. Мен унга суд қарорини кўрсатдим лекин, шунга қарамасдан турмуш ўртоғим болани менга кўрсатишдан бош тортяпти. Ушбу ҳолатда унга нисбатан қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198 прим 2-моддасига асосан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра ушбу ҳолатда турмуш ўртоғингизга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 10 барвари (3 300 000 сўм) гача миқдорда жарима жазоси қўлланиши мумкин.

✏️ Агар турмуш ўртоғингиз болани Сизга кўрсатмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилса ва яна кўрсатмаслик фикридан қайтмаса кейинги сафар унга жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

❗️Яъни, Жиноят кодексининг 232-моддасига кўра, муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари (33 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (Агар фарзандингиз 3 ёшга тўлмаган бўлса бу қилмиши учун хотинингизга нисбатан мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш хамда озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилмайди)
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 09 Noy, 23 da maqola yozgan.
10 Noy, 23 Qayta tahrirladi! | 264 ko'rilgan