182 ko'rilgan
ФАРЗАНДСИЗГА ФАРЗАНД БЕР

Меҳринг билан кўнгиллар лим, лим,

Раҳматингдан қилмагин жудо,

Тирноққа зор бўлмасин ҳеч ким,

Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Татимайди тилло -ю, зари,

Фарзанд эрур кўнгил гавҳари,

Ўн саккиз минг олам сарвари,

Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Умр беш кун, ўткинчи ҳаёт,

Танҳо ўзинг бергувчи нажот,

Ҳар кимсадан қолсин бир зурёд,

Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Куйдирмасин фарзанднинг доғи,

Ёндирмасин алам,фироғи,

Ўчмасин ҳеч умид чироғи,

Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Фарзларингни қилмаймиз канда,

Иймон нури ҳар жон-у,танда,

Ота она бўлсин ҳар банда,

Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Ҳеч умрлар ўтмасин беҳуд,

Номлари ҳеч бўлмасин унут,

Ёт қўлларга қолмасин тобут,

Фарзандсизга фарзанд бер худо

Кечир билмай қилган гуноҳим,

Кўзларимдан томчилар оҳим,

Ҳар нарсага қодир Аллоҳим,

Фарзандсизга фарзанд бер худо.
Bu mavzu San'at va madaniy hordiq bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 182 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 115 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu San'at va madaniy hordiq bo'limida 28 Yan da maqola yozgan. | 313 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu San'at va madaniy hordiq bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 240 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu San'at va madaniy hordiq bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 231 ko'rilgan