ШУКР ҚИЛИНГ!
❗️Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга олинг...
❗️Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга олинг...
❗️Ўз турмуш ўртоғингизни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингизга келтиринг...
❗️Фарзандларингиздан шикоят қилишдан олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини эсланг...
❗️Ишингиз оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сизникидек иши бўлиши орзуси эканлигини ҳам билиб қўйинг...
❗️Бировни бармоғингиз билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингизнинг ҳам гуноҳкор банда эканлигингиз ва бир кун Аллоҳ олдида жавоб беришингиз кўз олдингизда турсин...
❗️Дилингизни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигингиз учун Аллоҳга шукрона айтинг.
‼️ Ҳаёт-бу бебаҳо ҳадяa