Ҳар куни бир ҳовуч майиз истеъмол қилинг
Қуритилган узумда витаминларнинг 80 фоизи сақланиб қолади. У юрак қон-томирлари ва буйракларнинг меъёрий ишлаши учун муҳим бўлган катта миқдордаги калийни ўз ичига олади.
✔️ Шунингдек, майиз танадан токсинларни чиқариб ташлашга ҳам ёрдам беради.
Бундан ташқари, қуритилган узум таркибида асаб тизимини мустаҳкамловчи Б гуруҳи витаминлари мавжуд.
Майиз узумдан кўра яхшироқ, ҳазм бўлади. Ишлатишдан олдин майизни ювиш ва ундан қайнатма тайёрлаш керак. Ундан организм максимал даражада фойдали моддалар олади.