132 ko'rilgan
⁉️ Эр-хотиннинг умумий мулкига нималар киради?

    Никоҳ давомида олинган мол-мулк эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Хусусан, бундай мулк сирасига қуйидагилар киради:

    – меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятидан, шунингдек, интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлар;

     – пенсия, нафақа, шунингдек, моддий ёрдам ва компенсация суммалари (масалан, моддий ёрдам, майиб бўлиш ёки саломатлигига етган зарар учун тўланган сумма ва бошқалар) киради.

     ⁉️ Мулк эр ёки хотиннинг бирининг номида бўлса-чи?

    Қуйидагилар эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланади: эр-хотиннинг умумий пулига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматбаҳо қоғозлар, пайлар (акциялар), омонатлар, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда бошқа ҳар қандай мол-мулклари.

     Ушбу мол-мулклар эр ёки хотиндан қайси бирининг номига расмийлаштирилган, пули эр ва хотиннинг қайси бири томонидан тўланган бўлишидан қатъи назар, умумий мол-мулк ҳисобланади (масалан, уй-жой, машина, омонатлар).
Bu mavzu Uy va hovli bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 132 ko'rilgan