186 ko'rilgan
ҚОРА ҚЎЧҚОР ЁҒИ ШИФОЛАРИ

 Қора қўч-қор ёғи озиқли неъмат бўлиши билан бирга, шифобахшлик бобида ҳам қадрланади. Унинг:
• шамоллаш,
• йўтал,
• бронхит,
• пневмония,
• бод (ревматизм) каби касалликларни даволашда фойдаси бисёр.
Шу боис у бошқа моддалар аралашмаси билан қўшиб қўлланилганда, самараси янада яхшироқ бўлади.

 Йўтал хуружида: 50 г қора қўчқор мойи (эритилгани) , 2 ош қошиқ тиббий спирт, 6 томчи қарағай мойи (пихтовое масло) яхшилаб  аралаштирилади. Кейин кўкрак соҳасига суртилади. Ва жун мато билан ўралади. Устидан илиқ сақловчи кийим кийилади, шу аснода кечаси қўйилади.

 Беланги (радикулит)да  50 г қўчқор ёғи,  400 мл сут ва 1 чой қошиқ майдаланган қизил қалампир қўшилади. Аралашма совигач, суртма дори ҳосил бўлади ва у озор жойга кечаси суртиб қўйилади.

 Шамоллаш ва гриппнинг олдини олиш учун совуқ кунларда наъматак, асал, эритилган қора қўчқор мойи омухтасини ичиш ижобий самара беради. Бунинг учун наъматак  меваси кечаси термосга солиб дамланади. Бир чой қошиқ асал ва қўчқор ёғи 0,5 чой қўчқор мойи олдиндан эритилади ҳамда наъматак дамламаси (200 мл)га қўшилади. Бу кишига қувват бериб, иммун тизимини мустаҳкамлайди.

 Жароҳатланган бўғим оғриса, 100 г қўчқор ёғига 1 ош қошиқ туз қўшиб, аралаштирилади ва озор жойга суртилиб, устидан пергамент қоғоз билан ўраб, жун мато билан боғланади.

 Подаграда қўчқор ёғи — 30 г, сут 0.5 пиёла, камфора спирти — 100 мл, новшадил спирт (нашатырный спирт)  — 20 мл олинади-да, аралаштирилади. Сўнгра оғриқ соҳага суртилади. Ушбу малҳам ҳар куни кечаси амалга оширилади
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 186 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

kamoltukhtaev Bu mavzu Internet va tarmoqlar bo'limida 24 Iyun, 19 da maqola yozgan. | 151 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 09 Iyun da maqola yozgan. | 813 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 129 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 130 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 09 Noy, 23 da maqola yozgan. | 112 ko'rilgan